Ёшлар сиёсатининг асосий йуналишлари ва вазифалари

Автор:

Аннотация:

Библиографическое описание статьи для цитирования:

. Ёшлар сиёсатининг асосий йуналишлари ва вазифалари//Наука онлайн: Международный научный электронный журнал. - 2018. - №3. - https://nauka-online.com/publications/iskusstvovedenie/2018/3/yoshlar-siyosatining-asosij-junalishlari-va-vazifalari/

Статья опубликована: Наука онлайн №3 март 2018

Искусствоведение

Уразмбетова Лизахан Тасполатовна

заведующий кафедрой «Режиссёрского и актёрского мастерства»

Нукусский филиал Государственного института

 искусств и культуры Узбекистана

Urazmbetova Lizaxan

 «Режиссёрлик ва актёрлик маҳорати» кафедраси мудири

 ЎзДСМИ Нукус филиали

ЁШЛАР СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙУНАЛИШЛАРИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Ключевые слова: молодёжь, общество, духовность, политика, защита.

Мамлакатимизда мустақилликка эришгач асосий масала амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини англайдиган ва идрок этадиган, эркин фикрлайдиган мустақил шахсларни тарбиялаш саналади ҳамда “…аҳолимизнинг фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича қилаётган ишларимизнинг самарасини янада кучайтириш масаласи доимий кун тартибида туриши зарур” [1]. Айниқса ёшларимизга таълим-тарбия бериш жараёнида мазкур мақсад устувор аҳамият касб этиши керак. Бу ҳақда Биринчи Президентимиз И. Каримов: “Барчамизга маълумки, ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат аввало ўз фарзандлари қиёфасида, униб-ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу ҳалққа хос хусусият ва фазилатларни намоён этадиган, унинг азалий орзу-интилишларини рўёбга чиқарадиган буюк кучни кўради”, деб тўғри таърифлаган эди [2]. Жамиятни янгилаш ва демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизациялашда муҳим ижтимоий қатлам саналмиш ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга эътибор қаратиш муҳим саналади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатининг муҳимлигини шундай ифодалайди: “…барча катта-кичик раҳбарлар қулоғига қўрғошиндек қуйиб олсин: биз энди сизларнинг фаолиятингизга пахта ёки ғаллага қараб эмас, энг аввало, сизларнинг ёшларга, ёшларга оид давлат сиёсатига бўлган муносабатингизга қараб баҳо берамиз” [3].

Бизнинг йўлимиз — миллий мустақилликни мустаҳкамлаш, ривожланган дунё тажрибасини ўзлаштириб, юксак маънавиятли инсонлар, эркин фуқаролар жамиятини қуриш. Бунинг учун эса, биринчи навбатда ёшлар сиёсатига, яъни янги авлоднинг таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш, миллий ғояни онгу шуурга сингдириб, чин ватанпарвар, етук салохият ва ақлий иқтидорга эга ёшларни вояга етказиш лозим бўлади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланди.

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:

  1. Маьнавий-маьрифий тадбирлар йўналиши.
  2. Соғлом турмуш тарзи йўналиши.
  3. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича йўналиш.
  4. Ижтимоий ҳимоя ва иш билан таъминлаш йўналиши.
  5. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ижодий-интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш бўйича йўналиш.
  6. Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий онгини ошириш бўйича йўналиш.

Ёшларнинг сиёсатининг ривожлантириб борилиши мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий стратегиянинг мазмун-моҳиятини англаб етиш ва уни амалга оширишда уларнинг фаол иштирок этиши эҳтиёжи билан боғлиқдир. Бугун сиёсий соҳадаги бош стратегиямиз: мамлакатимизда демократик жамият қуриш ва фуқаролик жамиятининг асосларини шакллантиришдир. Бу ўта мураккаб вазифа бўлиб, у факат унга тегишли бўлган қонунларни қабул қилиш билан амалга ошаверади. Бунинг учун: а) қабул қилинадиган қонунлар фуқароларнинг сиёсий онг даражалари, сиёсий маданияти мамлакатимизда мавжуд иқтисодий имкониятлар, ижтимоий-сиёсий вазият ва маънавий-маърифий салоҳият кабиларнинг реал ҳолатига қай даражада мослиги; б) фуқароларнинг, айниқса, мамлакат ёшларининг белгиланган стратегик вазифаларнинг мазмун-моҳиятини аниқ тушуниб етишлари ва уни қўллаб-қувватлашлари; в) демокра­тик жараёнларда ёшларимизнинг бевосита ёки билвосита иштирок этишларининг амал қилиши; г) мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувлик, динлараро бағрикенглик билан такомиллаштириб бориш кабилар билан боғлиқдир.

Ёшлар сиёсатининг асосий йўналишларининг аниқ белгиланиб амалга оширилиши натижада, Ўзбекистонда дунёни янгича идрок этадиган, ҳақ-ҳуқуқи учун курашадиган ўз тақдирини халқи, ватани тақдири билан бир деб билиб, фаолият кўрсатаётган янги авлод шаклланмокда. Улар ҳам аждодлар маънавий меросини ва ҳам умумбашарий қадриятлар, ақлий кашфиётларни баробар ўзлаштирмоқдалар. Юрагида миллий ифтихор туйғуси, ватан муҳаббати жўш урган билимдон, доно, тадбиркор инсонлар хар бир мамлакатнинг салоҳияти, келажагини белгилайдиган буюк кучдир. Жамиятда элни сафарбар этувчи етук инсонлар қанча кўп бўлса, тараққиёт имконияти ҳам шунчалик кўп бўлади ва айни вақтда юрт осойишталиги, сиёсий, иқтисодий барқарорлик кафолати юзага келади.

Шунинг учун ҳам бизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилиниб, у изчил амалга оширилмоқда, ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор килинмоқда. Яъни замон талабига жавоб берадиган юксак маънавиятли, билимдон инсонларни тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

Ёшларга оид давлат сиёсатининг вазифалари:

  1. Ўзбекистонлик ҳар бир боланинг бепул умумий таълим олишини таъминлаш.
  2. Ёшларнинг илмий ва техникавий ижод эркинлиги ҳамда маданият ютуқларидан фойдаланишига имконият яратиш.
  3. Вояга етмаганлар ҳуқуқларининг давлат томонидан ҳимояланиши.
  4. Ота-онасиз ва етим болаларнинг давлат томонидан парваришланиши ва таъминланиши.
  5. Болаларнинг ота-оналарининг насл ва насабидан қатъий назар қонун олдида тенглигининг таъминланиши.

Ёшлар сиёсатининг асосий йўналишларида маънавиятга бежиз эътибор қаратилмаган. Чунки билим — қурол, яшаш қуроли, дунёни англаш, ўзини англаш қуроли. Билимсиз одам ҳар қандай ёлғонларга ҳам, майда-чуйда гапларга ҳам эргашиб — ишониб кетаверади. Билим, маърифат одамни ўйлайдиган, мушохада юритиб, яхши нима, ёмон нима ажрата биладиган, ўз фикри, қарашлари билан мустахкам турадиган, керак бўлса, иймон-эътиқодда ҳам қатъий турадиган қилади. Билим иродани ўстиради, кишини жасур қилади. Нима деганда, билим­сиз одам бирор-бир масала бўйича бахс-мунозарага киришишдан қўрқади, ўзини четга олади ва бошқаларга тақлид қилиб кетаверади.

Биринчи Президентимиз И.Каримов эркин фуқаро ва озод шахс ҳақида гапириб, қуйидаги тўрт жихатга эътиборни қаратдилар: яъни ҳар бир фуқаро:

  • ўз ҳақ-ҳуқуқини танийдиган бўлсин; бу­нинг учун курашсин;
  • ўз кучи ва имкониятларига таянадиган бўлсин, имкониятларини ишга солиб, самарасини кўрсин;
  • атрофида содир бўлаётган воқеа-ходисаларга мустақил муносабат билдира олсин;
  • шахсий манфаатини мамлакат ва халқ манфаати билан уйғун ҳолда қуриб, фаолият юритсин [4].

Давлатимиз Президенти Ш.Мирзиёев ҳам ёшларга оид давлат сиёсатининг давлатимиз ва жамиятимиз учун нақадар долзарблигини шундай ифодалайди: “Шу мақсадда Ҳукуматнинг, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда бутун таълим тизимининг, ҳурматли домлаларимиз ва профессор-ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифаси – ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир.

Фарзандларимиз учун замонавий иш ўринлари яратиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган ишларимизни янги босқичга кўтаришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда” [5].

Биз болаларимизни чин маънода жаҳон би­лан бахслаша оладиган ўктам, дили ва тилидан одамлар озор чекмайдиган, шарқона одоб-ахлоқли, аммо хаққини бировга бермайдиган, ҳам жисман, ҳам ақлан ва ҳам рухан соғлом, бар­дам қилиб тарбиялашимиз лозим бўлса, ана шу йўлдан боришимиз керак. Улар Форобий, Ибн Сино, Бахоуддин Нақшбанд, Мирзо Улуғбек каби улуғ боболаримиз меросини ҳам, Шекс­пир ва Данте, Лев Толстой ва Гёте, Байрон ва Гюго меросини ҳам ўргансин, бахра олсин, за­монага муносиб, халқига муносиб фарзандлар бўлиб етишсин.

Шундай қилиб, мамлакатимизда ёшлар сиёсатининг келтирилган асосий йўналишлари асосида: а) эски тоталитар мафкурадан қутулган; б) қуллик, мутеъликни тан олмайдиган; в) ижтимоий зулмдан озод; г) ҳақ-ҳуқуқини таниган; д) ўз кучи ва имкониятларига ишонган; е) ўз фикри, қарашига эга бўлиб, атрофидаги воқеа-ходисаларни холисона таҳлил қила оладиган; ж) шайтоний хирсу хаволардан қутулган салоҳиятли, фидокор, эзгу ниятли ёшларни тарбиялаш тушунилади ва ана шун­дай фуқароларни тарбиялаш назарда тутилган.

Шу билан бирга қуйидаги назарий хулоса ва амалий тавсияларни қайд этиш лозим:

  • ёшлар давлат ва жамиятнинг ривожланиши даражасида эришилган ютуқларни мерос қилиб олади ҳамда у бугунги кунда ўз келажаги учун масъуллигини ошириб ижтимоий фаоллик функциясини бажариш орқали жамият тараққиётининг ворислари саналади, ёшлар бошқа ижтимоий гуруҳлар сингари жамиятнинг мақсад ёки манфаатлари билан ҳар доим ҳам тўлиқ мос келавермайдиган ўзларининг мақсад ва қизиқишларига эга;
  • ёшларда ҳаётий тажрибанинг етишмаслиги ва қадриятлар, ахлоқий-маънавий йўналишлар ҳақидаги тасаввурларининг шаклланмаганлиги уларнинг ҳаётда ўзлари учун тўғри қарор қабул қилишига салбий таъсир қилади. Бошқа томондан эса ёшлар жамият ва меҳнат муносабатларига киришиш мобайнида улар таълим, тарбия, ижтимоийлашув ёки мослашув жараёнининг ҳам объекти ҳам субъектидир;
  • ёшларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий онги, ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий билими, ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий тафаккури ҳамда ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўйиш ҳамда уни реал ҳаётда амалга ошириш мақсадида илмий асосланган комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб уни амалга ошириш, жамият сиёсий ҳаётида сиёсатнинг барча субъектлари саналмиш сиёсий партиялар, давлат, ижтимоий ҳаракатлар, нодавлат ёхуд жамоат бирлашмалари ҳамда манфаатдор гуруҳларнинг ёшларда сиёсий маданиятини шакллантиришдан манфаатдорлиги механизмини яратиш;
  • жамият сиёсий ҳаётида принципиал аҳамиятга эга бўлган ёшларда ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни шакллантириш жараёнини бевосита миллий ғоя ва миллий мафкурага асосланиб амалга оширилишига эътибор қаратиш ҳамда ёшларда ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий онг ёки ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий тафаккурнинг шаклланиб ижтимоий, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятнинг юзага келиши жараёнида муҳим ўрин тутувчи ОАВ нинг фаолияти самарадорлигини оширишга эришиш;
  • ёшларда шарқ сиёсий манбалари тўғрисидаги билим ва тасаввурларини шакллантириш, давлатчилик ҳамда сиёсий тизим ҳақида уни амалга оширишда ёшлар сиёсий маданиятини шакллантиришга омил бўлувчи манбалардан хабардорлик даражасини юксалтириш ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишларига оғишмай риоя этишнинг талабларидандир.

Адабиётлар

  1. Каримов И. Инсон манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш – устувор вазифамиздир. – Т.: “Ўзбекистон”, 2006. – 11-бет.
  2. Каримов И. Асосий мақсадимиз — юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир. – Т.: “Ўзбекистон”, 2007. – 34-бет
  3. Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойидаги нутқи. Халқ сўзи, 2017 йил 1 июль.
  1. Каримов И.А. Биз ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. – Т.: Ўзбекистон, 1999. 304-бет.
  2. Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. Халқ сўзи газетаси, 2016 йил 15 декабрь.

Просмотров: 1162

Коментувати не дозволено.

Для того, чтобы комментировать статьи - нужно загрузить диплом кандидата и/или доктора наук

Подготовьте

научную статью на актуальную тему

Отправьте

научную статью на e-mail: editor@inter-nauka.com

Читайте

Вашу статью на сайте нашего журнала